Диққат: барча Xiaomi смартфонларида жиддий хавф борлиги аниқланди!

  •   DiMaX
  •  5701
  •  05.04.2019 12:00

Диққат: барча Xiaomi смартфонларида жиддий хавф борлиги аниқланди!

Исроилдаги Check Point компанияси ахборот хавфсизлиги соҳасида фаолият олиб боради. Куни кеча унинг мутахассислари Xiaomi смартфонларининг ҳимоясидаги жиддий нуқсонни маълум қилишди.

ЎҚИНГ: Барча Xiaomi смартфонлари учун зўр хушхабар бор!

Ушбу компания мобил қурилмаларида хавфсизликни таъминловчи Guard Provider дастури мавжуд, смартфонда у «Security» (ёки «Безопасность») деб номланган. Аниқланишича, айнан унинг ўзи хакерларга Xiaomi смартфонларига кириш имконини берар экан!

Xiaomi смартфонига киберҳужум уюштириш учун хакер ҳам айни шу қурилма уланган Wi-Fi тармоғига уланиши керак бўлади. Кейин у Guard Provider’нинг ҳимоясини тўхтатиб қўйиши ва исталган зиёнкор дастурий таъминотни қурилмага ўрнатиши мумкин. шунингдек, айнии шу йўл билан хакерлар Xiaomi смартфонларининг файллар тизимига ҳам кира олишар, эгасининг шахсий маълумотларини ўғирлай билишар экан.

Check Point мутахассисларининг ёзишларича, Guard Provider дастурида ушбу хатолик ҳамиша мавжуд бўлган, лекин уни яқиндагина аниқлашган. Мазкур дастур барча Xiaomi смартфонларида олдиндан ўрнатилган бўлиб, уни ўчириб ташлаш ҳам мумкин. Ҳозирда «хитойча Apple» дастурчилари ҳимоядаги мазкур нуқсонни бартараф этувчи патчни тарқата бошлаган. Шундай экан, Xiaomi смартфонлари эгалари энг сўнгги янгиланишларни ўрнатиб олишлари лозим.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’га ёшларбоп Mi Play ҳам келди! Xiaomi смартфонларининг арзонлашган нархлари билан танишинг! (2019 йил 3 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!