ДИҚҚАТ: Бугун телефонлар IMEI-кодларини МУТЛАҚО БЕПУЛ рўйхатдан ўтказишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  9228
  •  23.09.2020 16:58

ДИҚҚАТ: Бугун телефонлар IMEI-кодларини МУТЛАҚО БЕПУЛ рўйхатдан ўтказишга улгуринг!

Кейинги кунларда халқимизни ташвишга қўяётган ва ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири – мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхтдан ўтказиш муаммосидир. Кечагина Uzimei.uz сайти мазкур жараёнга ўзгариш киритилганини эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: Смартфонларни UZIMEI тизимида ноқонуний рўйхатдан ўтказиб келган жиноий гуруҳ фош этилди!

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбекзабон сегментида ўз ўрнига эга бўлган Troll.uz паблиги асосчиси Умид Ғафуров ушбу масала бўйича ўзининг фикрини билдирган эди. Энди унинг хабар беришича, бугун – 23 сентябрь куни, соат 23:49 гача блокланган ёки рўйхатдан ўтмаган телефоннинг IMEI-кодларини МУТЛАҚО БЕПУЛ рўйхатдан ўтказишингиз мумкин!

Бунинг учун 2 та SIM-картани киритиш керак (агар қўллаб-қувватланса), шунда бир вақтнинг ўзида иккита IMEI-код рўйхатдан ўтказилади. Ҳатто паспортида бошқа телефон рақами қайд этилганлиги сабабли имконияти бўлмаганлар ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин. SIM-картани қўйгандан сўнг, телефонни ёқиб қўйиб, 5 дақиқа кутишингиз керак. Телефон қилиб олсангиз ҳам майли.

Troll.uz’нинг кейинги постида айтилишича, бугун барча IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш АВТОМАТИК ВА БЕПУЛ тарзда амалга ошади. SIM-картани телефонга киритишнинг ўзи кифоя. Ҳеч қаерга бориб, кимгадир тушунтириб, пул тўлаш шарт эмас.

«Шундай қилиб, UZIMEI менинг кечаги сўзларимни тасдиқлади. Рўйхатга олиш жараёнини тўлиқ автоматлаштирилиш ва одамларни овора қилмай амалга ошириш мумкин экан. Буни тушуниб етиш учун қанақадир номаълум AҚШ компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш шарт эмас эди.

Бу вақтинчалик чора ва эртага бундай усул ишламайди. Улар буни фуқароларнинг кўплаб шикоятлари ва блогерларнинг танқидларига жавобан қилишди шекилли.

Aммо, энг муҳими, биз бу жараёнларнинг барчаси қулай ва бепул бўлиши мумкинлигига амин бўлдик. Энди улар буни инкор этолмайди», – дейди блогер.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг ёзишларича, юқоридаги усул чиндан ҳам иш беряпти. Лекин барча IMEI-кодларни автоматик ва бепул тарзда рўйхатдан ўтказиш имкони фақатгина бугун бўладими ёки кейин ҳам давом этадими – бу бўйича РАСМИЙ маълумот йўқ. Шунинг учун мазкур хабарни имкон қадар тезроқ барча яқинларингизга тарқатинг – улар ҳам улгуриб қолишсин!

ЎҚИНГ: ИИВ: «Сизда IMEI-кодлари билан боғлиқ муаммолар юзага келса...»

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!