ДИҚҚАТ, ЧЕГИРМА: қўш камерали MDC Grand Pro смартфони энди атиги 470 минг сўм!

  •   DiMaX
  •  681
  •  13.05.2019 15:04

ДИҚҚАТ, ЧЕГИРМА: қўш камерали MDC Grand Pro смартфони энди атиги 470 минг сўм!

Хитойнинг MDC компанияси 2018 йилда тақдим этилган айрим моделлари учун катта чегирмаларни эълон қилди. Унинг смартфонлари Ўзбекистонда ҳам бир йиллик расмий кафолат билан сотилиб келаётир.

ЎҚИНГ: Диққат, MDC смартфонларини 27% гача чeгирма билан олинг!

Ушбу моделлар орасида қўш камерали ва замонавий дизайнли MDC Grand Pro смартфонини 23 фоизлик чегирма билан, яъни 470 минг сўмга Тошкентдаги электроника бозорларидан («Малика» ва «Абу-Сахий») харид қилишингиз мумкин.

MDC Grand Pro смартфони 5.5 дюймлик, томонлари 18:9 нисбатдаги дисплей билан жиҳозланган. Пикселлар сони 1280х640 (250 ppi). Унга 4 ядроли, ишлаш частотаси 1.3 ГГц бўлган MediaTek MT6737 процессори ўрнатилган. Тезкор хотира сиғими 1 гигабайт, доимий хотираси ҳажми эса 8 гигабайтни ташкил этади. Ички хотирани microSD картаси ёрдамида 64 гигабайтгача кенгайтириш имконияти мавжуд.

Энг қизиғи – ҳамёнбоп бўлса-да, ушбу смартфонда иккита асосий камера кўзда тутилган: 8 + 0.3 МП (боке эффекти учун). Олд камеранинг аниқлиги эса 5 МП. Модель Android 7.0 операцион тизимида ишлайди. Батарея сиғими 3000 мА/соат; корпуснинг орқа панелидан бармоқ изи сканери ҳам ўрин олган. Иккита SIM-картани қўллаб-қувватловчи бу қурилма 4G тармоғида ҳам ишлай олади.

MDC Grand Pro смартфони Ўзбекистон бозори учун оқ ва қора рангларда тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Энг арзон қўш камерали 4G-смартфон – MDC Grand Pro қутисидан нималар ўрин олган?