Диққат! Huawei телефонлари эгаларини 10 000 евро кутмоқда

  •   Saroy
  •  1004
  •  16.07.2018 18:26

Диққат! Huawei телефонлари эгаларини 10 000 евро кутмоқда

Huawei компанияси Next Image Awards мобил фотосурат конкурсини ўтказишни эълон қилди. Унда Марказий, Шарқий ва Шимолий Европа аҳолиси иштирок этиши мумкин. Конкурснинг асосий талаби иштирокчиларда Huawei’нинг исталган смартфони бўлиши керак ва ушбу қурилма орқали олинган суратлар конкурс сайтига 12 июлдан 24 августгача жўнатилиши  мумкин. Унда конкурснинг барча иштирокчилари жўнатган расмлар билан  ишлаш учун галерея жойлаштирилган. Расмлар бўйича овоз бериш ҳам  24 августгача бўлади. Танлаб олинган энг яхши 50 фотосурат Next Image халқаро конкурсда иштирок этади.  Иштирокчилар олти тоифадаги суратларни жўнатиши мумкин:

ЎҚИНГ:World Mobile Challenge ўзбекистонликларни мобил ишланмалар бўйича глобал ёшлар танловига таклиф қилади

  • Портрет сурат
  • Оқшом
  • Салом, ҳаёт!
  • Саёҳат ҳаёт тарзимиз
  • Табиат гўзаллиги
  • Сенинг тарихинг

ЎҚИНГ:«Open Data Challenge» Хакатонида иштирок этасизми?

Жюри томонидан танлаб олинган ҳар бир тоифа бўйича ғолибга Huawei Matebook X ноутбуки совға қилинади, жунатган расми National Geographic’да нашр қилинади ва 2 000 евро берилади. 2 ва 3 ўринлар тегишлича Huawei P20 Pro ва P20 смартфонларига эга бўладилар. Шунингдек, олти тоифанинг ҳар бирида томошабинлар ёқтиргани учун мукофати ҳам кўзда тутилган. Ғолибни жюри танлайди, у Huawei Matebook X ноутбуки ва 10 000 евро билан мукофотланади  ҳамда National Geographic’нинг  10 кунлик фотоэкспедициясида иштирок этади, қолаверса сурати шу нашрда эълон қилинади. Конкурс сайтига юкланадиган суратлар сони бўйича чекловлар йўқ.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.