ДИҚҚАТ: Интeрнeт тeзлиги 15 кундан сўнг оширилишини «Ўзбектелеком» расман изоҳлади!

  •   DiMaX
  •  2821
  •  14.11.2018 22:23

ДИҚҚАТ: Интeрнeт тeзлиги 15 кундан сўнг оширилишини «Ўзбектелеком» расман изоҳлади!

Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари «ЎзА» Миллий ахборот агентлиги маълумотларига таяниб, 15 кун ичида Ўзбекистондаги Интернет тезлигини 10 баробарга оширишини маълум қилдилар. «Ўзбектелеком» АК ушбу маълумотни расмий равишда изоҳлади.

ЎҚИНГ: 15 кундан кейин Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар ошади

2018 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Давлатимиз раҳбари Интернет тармоғига уланиш нархини пасайтириш, шунингдек, уланиш тезлигини ошириш, 2020 йилгача МДҲ мамлакатлари даражасига етказиш топшириғини берди.

Компания ишлари барча йўналишларда юритилмоқда: маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилмоқда, аҳоли Интернет тармоғига юқори тезликда уланиш билан таъминланиши оширилмоқда, мижозларга хизмат кўрсатилмоқда ва халқаро ҳамкорлар билан фаол алоқа сақланмоқда.

ЎҚИНГ: Интернет бўйича "Ўзбектелеком" монополиясига ҳам барҳам берилади!

Ўтган 10 ой мобайнида, «Ўзбектелеком» АКда зарур такомиллашиш ишлари тизимли таҳлил қилинди, керакли ускуналар сотиб олинди, дастурлар ишлаб чиқилди ва ташқи канал имкониятларини кенгайтириш ва провайдерлар, операторлар ва охирги фойдаланувчилар учун Интернет тармоғига чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг бошида Ўзбекистон ташқи интернет каналларига уланиш фақат иккита халқаро боғлама орқали амалга ошириларди. 2018 йил бошига боғламалар ўз маҳсулдорлигининг чегарасида, деярли ишламай бошлаганди. Шу муносабат билан бугунги кунда Компаниянинг техник хизматлари босқичма-босқич модернизация ишларини ўтказмоқда, бунинг натижасида «Ўзбектелеком» АК шу йилнинг охирига қадар, UZTELECOM’дан канал сотиб олган операторлар ва провайдерлар истеъмоли учун зарур бўлган тезликни таъминлай олади.

Провайдерлар ва операторларнинг барча аризалари чекловларсиз ва тўла ҳажмда қондирилади. UZTELECOM компанияси UZONLINE ва UZMOBILE абонентлари учун янада жозибадор тариф режаларини жорий этишни режалаштирмоқда.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: «Ўзбектелеком» тезкор, чекланмаган «Teznet» интeрнeт тарифларини чиқарди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!