ДИҚҚАТ: iPhone’ингизни янгиламай туринг, агарда...

  •   DiMaX
  •  1334
  •  23.09.2019 11:49

ДИҚҚАТ: iPhone’ингизни янгиламай туринг, агарда...

Куни кеча тақдим этилган iOS 13 операцион тизимида ўзбекча клавиатура, тўқранг режим сингари кўплаб янги қулайликлар мавжуд. Бироқ геймерлар ундаги мобил ўйинлар билан боғлиқ битта нуқсонни аниқлашди.

ЎҚИНГ: Ҳалиям iOS 13 келмаётган бўлса, айфонни «мажбуран» янгилаймиз

Маълум бўлишича, PlayerUnknown’s Battlegrounds (PUBG) ҳамда Fortnite сингари оммабоп ўйинларни ўйнаётганда, экранга бир вақтнинг ўзида тўртта бармоқ билан тегиниш ўйин жараёнини тўхтатиб қўяди.

Нохуш томони шундаки, айни муҳим вазиятларда – бир вақтнинг ўзида ҳаракатланиб бораётиб, душманни нишонга олишда бу ишларни экрандаги тўртта бармоқ ҳаракати билан амалга ошириш керак. iOS 13’даги баг эса шундай қилган заҳоти матнни таҳрирлаш менюси чиқиб қолишига сабаб бўлади. Натижада ўйинни бошқариш тўхтатилади ва сиз ундаги душманларингиз учун тайёргина «емиш»га айланиб қоласиз!

iOS 13 операцион тизим талқинига киритилган ушбу янги ишора – тўртта бармоқ билан тегинганда таҳрирлаш менюси чиқиб қолиши бошқа ўйин ва иловаларда ҳам халақит бераётир. PUBG ҳамда Fortnite энг оммалашган ўйинлардан бўлгани учун, уларсиз тура олмайдиган айфон эгаларига ўз қурилмасини янгиламай туриш тавсия этилмоқда. PUBG дастурчилари ўйиннинг iOS версиясига мазкур нуқсон ҳақида эслатмани аллақачон киритиб қўйишди. Apple эса ушбу багни iOS 13.1 талқинида тўғрилади, уни оммавий тарзда 24 сентябрдан тарқата бошлашади.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 11’ларни энг зўр Android-флагманлар билан битта жадвалда таққослаймиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!