Диққат: Samsung ўз смартфонларига сизга умуман ёқмайдиган янгилик киритяпти!

Диққат: Samsung ўз смартфонларига сизга умуман ёқмайдиган янгилик киритяпти!

Samsung'нинг One UI 2.5 қобиғида олинган ва сиздирилган скриншотлардан маълум бўлишича, компания ўзининг стандарт иловалари ва хатто қулф экранига ҳам рекламалар жойламоқчи.

Тахминларга кўра, рекламалар фақатгина Galaxy A ва Galaxy M серияларидаги буджет смартфонларда бўлади холос. Скриншотларда кўрсатилган рекламада 15 сониялик таймер борлиги кўриниб турибди. Бундан қулф экранини очишдан олдин 15 сония давомида видео рекламани кўриш кераклиги тушунилади.

Яна бир скриншотдан эса об-ҳаво маълумоти иловасига интерграцияланган рекламани кўриш мумкин. Ҳар икки реклама ҳам корейс тилида, шунинг учун, Samsung'нинг рекламалар қўшиш режаси фақат Кореядаги смарфонларга амал қиладими ёки бошқа бозорладаги қурилмаларда ҳам реклама кўрсатиладими, буниси ҳозирча номаълум.

Ўтган октябрь ойида Samsung Корея вакили келгусида интерфейсга рекламалардан келган даромад эвазига «янги функциялар қўшиш ва хизмат кўрсатишни барқарорлаштириш учун» OneUI'га реклама баннерларини қўшиш режаси бор эканлиги ҳақида ҳисобот эълон қилганди.

OneUI 2.5 ҳақида маълумот жуда кам. Ҳозирча бизга маълум бўлишича, янги қобиқда учинчи томон лаунчерларида ҳам ишоравий навигация қилиш имконияти бўлади. Янги OneUI Galaxy Note 20 сериясида дебют қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A смартфонларига энди флагманча хусусият қўшилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.