Диққат, сенсация: Apple энди «iPad X» тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  1134
  •  04.10.2017 15:56

Диққат, сенсация: Apple энди «iPad X» тайёрлаяпти!

Купертинолик гигант «юбилей айфони» билан бутун дунёни ҳайратга солишда давом этар экан, содиқ мухлислари учун яна битта янгилик тайёрламоқда. Яъни, у iPhone X дизайнидаги янги планшетини тақдим этади, деб ёзади gagadget.com сайти.

Бу ҳақда, Apple планшетларини ишлаб чиқарувчи Тайвандаги фабрика ходими бўлган манбага таяниб Mydrivers ресурси хабар берган. Унга кўра, янги iPad инқилобий дизайнда эга бўлиб, худди iPhone X каби, бармоқ тегиши билан экран фаол ҳолатга ўтади.

Бундай планшетнинг яратилиши ҳозирча сўроқ остида бўлиб турибди. Сабаби – ҳозирда битта шундай гаджетнинг ясалиши учун жуда кўп вақт сарфланади, бу омил эса уни мунтазам ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатади. Бунақа натижа Apple раҳбариятини қониқтирмаслиги аниқ; шу боис улар ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштириш устида ишламоқдалар. Агар компания бунга эриша олмаса, «iPad X» ишлаб чиқарилиши умуман кейинга қолдирилади.

Булардан ташқари, шу дизайндаги планшетни ишлаб чиқаришдан аввал, Apple ҳали ўзининг «юбилей айфони» қандай сотилишига ҳам қарайди. Ундаги экранга жойлаштирилган бармоқ изи датчигига бериладиган ижобий ва салбий баҳолар ҳам янги «iPad X» борасида бир қарорга келишда инобатга олинади. Шулардан келиб чиқиб, бўлажак планшетнинг модификацияси, дизайни ва ички қисмларига ўзгаришлар киритилиши мумкин. Агарда ҳаммаси кўнгилдагидек чиққан тақдирда ҳам, инқилобий «iPad X» барибир камида 2018 йилнинг учинчи чорагида тақдим этилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.