ДИҚҚАТ: Terashop.uz’да «20/19» акцияси!

  •   DiMaX
  •  5525
  •  15.12.2018 13:43

ДИҚҚАТ: Terashop.uz’да «20/19» акцияси!

Сизларга севимли Terabayt.uz сайтининг интернет-дўкони – Terashop.uz’да «20/19» байрам акцияси жорий этилди. Марҳамат – иштирок этинг, омадингизни синаб кўринг ва ғолиб бўлинг!

Ўтказилиш муддати: 2018 йил 15 декабрдан 28 декабргача.

Иштирокчилар: Акцияда 2018 йил 15 декабрдан 28 декабргача Terashop.uz интернет-дўконидан исталган товарни харид қилиб, тўловни амалга оширган харидорлар иштирок этадилар. 

Ғолибни аниқлаш: 2018 йил 29 декабрь санасида random усули орқали харидорлар ўртасидан икки нафар ғолиб аниқланади.

Ютуқ: 1-ўрин ғолиби харид суммасини 20 фоизини нақд пул шаклида ёки пластик картасига қабул қилиб олади.

2-ўрин ғолиби харид суммасининг 19 фоизини нақд пул шаклида ёки пластик картасига қабул қилиб олади.

Ютуқларни топшириш: Ғолиб ўз ютуғини нақд пул шаклида қабул қилиб олиш учун Terashop.uz интернет-дўкони офисига келиши керак. Масалан, сиз iPhone Xs телефонини акция ўтказилган муддат ичида харид қилсангиз ва 1-ўринни олсангиз, сизга икки миллион сўмга яқин пулингиз қайтариб берилади. Яъни товар нархининг 20 фоизини мукофот сифатида қайтариб оласиз. Бошқа исталган товарлар учун ҳам ғолибга 20 фоиз чегирма пули берилади.

Ғолиб ўз ютуғини пластик картага қабул қилиб олиш учун, акция ғолиби аниқланганидан кейинги 2 соат давомида UzCard тизимига уланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг пластик карта ҳисоб рақамини тақдим этиши лозим; унга ютуқ миллий валюта – сўмда ўтказиб берилади.

Эслатма: Акцияда Terashop.uz интернет дўкони ва Terabayt.uz сайти ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари қатнашиши тақиқланади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!