ДИҚҚАТ: Яп-янги iPhone’ни ҳам дўконнинг ўзидаёқ қадоғини очиб текшириб олинг!

  •   DiMaX
  •  1116
  •  28.11.2019 14:35

ДИҚҚАТ: Яп-янги iPhone’ни ҳам дўконнинг ўзидаёқ қадоғини очиб текшириб олинг!

Купертинолик корпорациянинг iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max смартфонлари дунё бўйлаб яхши сотилмоқда. Бироқ уларнинг жамланмасида айрим нуқсонлар ҳам учраётгани ғалати.

ЎҚИНГ: iPhone 11’ларнинг тақдимотда Apple айтмаган бешта камчилиги

Бир нечта мамлакатлардаги айрим харидорлар янги айфонларнинг қадоқдаги жамланмаси билан боғлиқ муаммога дуч келишгани ҳақида хабарлар чиқмоқда. Масалан, Майкл исмли фойдаланувчи салкам 1100 долларга iPhone 11 Pro Max харид қилган. Уйига бориб олиб, хотиржам ҳолда қадоғини очиб кўрса, унга нотўғри кабель солинган экан.

Гап шундаки, iPhone 11 Pro Max жамланмасида янгича – USB Type-C ва Lightning портларини туташтирувчи кабел бўлади. Майкл олган смартфон қадоғига эса унинг ўрнига эскича – USB-A ва Lightning портларига тушадиган кабел солинган экан. Биринчидан, бу сим жамланмадаги қувватлаш адаптери портига тушмайди. Иккинчидан, унга мос USB-A портли зарядлагич топилган тақдирда ҳам, барибир бунақа кабел орқали ўтказиш мумкин бўлган қувват анча паст – атиги 5 ваттни ташкил этади. Табиийки, iPhone 11 Pro Max’га қўшилган янги технология – тезкор қувватлаш функциясидан Майкл фойдалана олмайди.

ЎҚИНГ: Арзон iPhone’лар энди дунё бозорига ҳам чиқади

Афтидан, смартфон териладиган ва жамланма тайёрланадиган фабрикада адашиб, iPhone 11 Pro Max (сотиб олиш) қадоғига iPhone 11 (харид қилиш) кабелини солиб юборишган. Яхшиямки смартфон моделида адашишмабди!

Мазкур ҳолат ҳақида ёзган svetapple.sk сайти янги айфон олмоқчи бўлганларга бир неча тавсиялар берган. Асосийси – яп-янги iPhone’ни ҳам харид қилган заҳотиёқ, сотувчининг кўз олдида қадоғини очиб, ичидаги аксессуарлар тўғри солинганлигини текшириш керак.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда турли русумлардаги iPhone’ларни 3 760 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone ҳақида энг кенг тарқалган олтита алдов

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!