Машҳур мессенжерда 55 миллиондан ортиқ аккаунтлар бан қилинди

Машҳур мессенжерда 55 миллиондан ортиқ аккаунтлар бан қилинди

Таниқли Discord тезкор хабар алмашиш платформаси ҳар чоракда ўзининг хавфсизлик ҳисоботини эълон қилади. 2022 йил январ-июн ойлари ҳисоботида келтирилган рақамлар эса бошингизни айлантириб юбориши ҳеч гап эмас.

Маълум бўлишича, Discord жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 55,573,411 аккаунтларни ва 68,379 серверларни (ёхуд гуруҳларни) бан қилган. Таъкидланишича бунга асосан спам ёки спам билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар сабаб бўлган. Спамдан ташқари содир этилган ҳуқуқбузарликлар қайд этган ва шу сабаб тақиққа тушган аккаунтлар сони эса 1,821,721 тани ташкил қилади. Бундай ҳуқуқбузарликлар кенг тоифаларга бўлинади, лекин уларнинг аксарияти болалар хавфсизлиги, эксплуатация ва кераксиз контент билан боғлиқ.

Таъкидлаш жоизки, Discord гамерлар ўртасида орасида жуда машҳур бўлган мессенжер бўлиб, у бугунги кунда 150 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчиларга эга.

ЎҚИНГ: Янги Call of Duty: Modern Warfare II ўйининг дисклари деярли бўм-бўш чиқяпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.