Disney актёрларни ёш ёки қарироқ қилиб кўрсатадиган сунъий интеллект яратди

Disney актёрларни ёш ёки қарироқ қилиб кўрсатадиган сунъий интеллект яратди

Disney тадқиқотчилари актёрларни саҳнада ёш ёки қарироқ қилиб кўрсатадиган FRAN ("face re-aging network") номли сунъий интеллект яратди. Гарчи унинг таъсири автоматик бўлмасада ёхуд қаҳрамон ёши имкон қадар реал кўриниши учун баъзи созламалар қўлда қилиниши керак бўлса ҳам, янги нейрон тармоқ ишнинг катта қисмини бажаради.

Маълум бўлишича, FRAN қаҳрамон ёшини битта кадрда ўзгартириши учун атиги беш сония кифоя қилади. У қариш юзнинг қайси қисмларига таъсир қилишини тахмин қилади, кейин эса қаҳрамон юзининг тепасида қатлам сифатида ажинлар ёки терини текислаш каби эффектларни қўллайди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу билан FRAN қаҳрамоннинг боши ёки юзи ҳаракатланаётганда ёки кадрда ёруғлик ўзгарганда ҳам ёшни ўзгартириш имконини беради.

Фото: DisneyResearch | Studios

Албатта, Disney'га нима учун бундай технология кераклиги аниқ: бу билан компания визуал эффектлар билан ишлайдиган дизайнерлар иш юкини камайтириши ва жараённи тезлаштириши мумкин. Қолаверса, бу Disney'га ўз филмларидаги қаҳрамонлар ёшини ўзгартиришда катта бюджетни сақлаб қолиш имконини беради. Таъкидлаш жоизки, "The Irishman" филмида Роберт Де Ниро, Ал Пачино ва Жо Песчини ёшроқ кўрсатиш учун 200 миллион доллар сарфланган.

ЎҚИНГ: Bullitt ва MediaTek дунёдаги илк "сунъий йўлдош смартфонини" ишлаб чиқаришади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.