«Диснейленд»да «ўргимчак-одам» ролини каскадёр-робот ўйнаяпти! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  763
  •  07.06.2021 11:54

«Диснейленд»да «ўргимчак-одам» ролини каскадёр-робот ўйнаяпти! («жонли» видео)

Калифорниядаги «Диснейленд»да яқинда «Қасоскорлар» кампуси очилди. У ерга ташриф буюрувчиларни бино устию атрофида сакраб юрган «ўргимчак-одам» кўпроқ жалб этмоқда. Лекин энг қизиғи – бу каскадёр эмас, балки ҳақиқий роботдир!

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг такомиллашган (ва қўрқинчли) роботлар

Робот томошанинг энг хавфли лаҳзаларида актёрнинг ўрнида роль ўйнайди. Бинодан бинога сакраб ўйнаётган роботнинг хатти-ҳаракатларини инсонникидан фарқлаш қийин.

«Дисней» ўзининг каскадёр-роботи ҳақида бундан бир неча йил аввал хабар берган, аммо унда ҳали «ўргимчак-одам» либоси йўқ эди. Мазкур робот бир қатор датчиклар билан жиҳозланган, шулар ёрдамида у атрофдан маълумот олиб, ўз ҳаракатларини бошқаради.

ЎҚИНГ: Робот ясаб 22 ёшида «Шуҳрат» медали олган ихтирочи – вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев билан суҳбат

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.