Display Mate синовида янги рекорд қўйилди

Display Mate синовида янги рекорд қўйилди

Display Mate Samsung Galaxy S20 Ultra устидан ўтказган синови натижаларини эълон қилди. Унга кўра, қурилма панели синовнинг 12 та жиҳати бўйича ёки аввалги рекорд натижаларни қайд этган, ёки уларни янгилаган. 

Смартфон панелига A+ баҳо ва синовнинг 12 дан 5 та қисмидаги натижа учун «мукаммалдан деярли фарқ қилмайди», дея изоҳ берилди.Янги Galaxy'нинг экран ёруғлиги S10'лардагидан 14% ёрқинроқ бўлиб, смартфонда Юқори ёруғлик режими ҳам мавжуд. Бу эса ўрта ва юқори даражада ёруғлик шароитларида қурилмадан фойдаланиш амалиётини яхшилайди. Режим ёқилганда дисплейнинг ёруғлик даражаси 823 дан 1 342 нитгача бўлади.

Синов натижалари борасида батафсил маълумот олиш учун бу ерга босинг (инглиз тилида). Ҳавола манбада охирги 10 йилда Самсунг чиқарган қурилмалар (Nexus ONE'дан бошлаб S20'гача) дисплейи таққос ҳам қилинган.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra неча дақиқада тўлиқ зарядланади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!