DisplayMate: Ниҳоят, хитойликлар ҳам iPhone ва Samsung Galaxy’лардек сифатли экранга эга смартфон тайёрлашди!

  •   DiMaX
  •  1396
  •  30.04.2019 12:13

DisplayMate: Ниҳоят, хитойликлар ҳам iPhone ва Samsung Galaxy’лардек сифатли экранга эга смартфон тайёрлашди!

Смартфонларнинг турли қисмларини холисона текшириб баҳоловчи профессионал сервислар мавжуд. Масалан, уларнинг камераларини баҳолаш бўйича DxOMark танилган бўлса, дисплейларини DisplayMate Technologies компанияси текширади.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max энди «дисплейлар қироли» эмас. Уни тахтдан ким ағдарди?

Хулласи калом, DisplayMate Technologies ўзининг расмий Twitter-аккаунти орқали эълон қилишича, мутахассислар ҳали тақдим этилмаган OnePlus 7 смартфонлари дисплейини аллақачон текшириб кўришган.

Экспертларнинг таъкидлашларича, OnePlus 7 Pro моделининг OLED-экрани максимал даражадаги – A+ баҳосини олган! Ҳозиргача хитойлик смартфонсозларнинг маҳсулотлари дисплей борасида бунақа натижа кўрсатмаган эди. Одатда Apple iPhone ва Samsung Galaxy’лар шундай юксак баҳо олар, шунингдек, Google Pixel 3 XL флагмани ҳам уларга етиб олганди.

DisplayMate ушбу «флагманлар кушандаси»нинг батафсил тест натижаларини 14 май куни эълон қилишни режалаштирган – OnePlus 7 ҳамда OnePlus 7 Pro айни шу санада расман тақдим этилади.

ЎҚИНГ: OnePlus 7 Pro’нинг учталик камераси ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!