DJI Mavic 2 Pro ва Zoom: Илк квадрокоптер оптик зум билан намойиш этилди

  •   Saroy
  •  969
  •  24.08.2018 15:57

DJI Mavic 2 Pro ва Zoom: Илк квадрокоптер оптик зум билан намойиш этилди

DJI компанияси яқинда бўлиб ўтган тақдимот маросимида ихчам Mavic 2 дронларининг иккинчи авлодини намойиш қилди. Энди улар иккита — Pro ва Zoom. Биринчиси флагман  модели бўлди, иккинчиси эса оптик зуми билан камерага эга бўлди.

Дизайн ҳамда корпуси ва «қисмлари» бўйича иккала модел ҳам бир хил. Қурилмалар фақат камера модули билан фарқ қилади. Mavic 2 Pro’ни яратишда DJI компаниясига таниқли камера ишлаб чиқарувчи Hasselblad компанияси ёрдамлашди. Унда 1-дюймли формати 20 Мп бўлган сенсор бор. Квадрокоптер 10-битли формати 4K ва  HDR билан бўлган видеони суратга олиш қобилиятига эга.

ЎҚИНГ:Учувчисиз учар қурилма парвоз рекордини ўрнатди

Zoom версиясидаги сенсор кичикроқ, лекин фокуси 24-48 мм масофада ўзгариб турадиган объектига эга, у қўшилганда оптик кўриниш иккикарра катталашади. Дастурий зум билан мослашса фотография ва видео учун тўрт баробар катталашади. Бу эса узоқдан ҳам муҳим объектларни суратга олса бўлади, масалан ҳайвонларни.

Mavic 2 Zoom қурилмасида суратга олишнинг бир нечта янги режимлари пайдо бўлди, унда камера модулининг ўзига хос жиҳатларидан фойдаланилади. Видео учун Dolly Zoom режимини қўшиш мумкин. Бунда дрон суратга олиш жараёнида кенгликни ҳаракатга келтириш эффектини яратиш учун автоматик тарзда фокус масофасини ўзгартиради.  48 Мп форматида фотосурат яратиш функцияси ҳам мавжуд. Бунинг учун камера дастур асосида 9 та суратни бирлаштиради. Иккала моделда ҳам тасвирни оптик барқарорлаштириш тизимидан фойдаланилади.

Бир марта қувватланса Mavic 2 31 дақиқагача ишлайди, парвознинг энг юқори тезлиги соатига 72 км.  Дронда двигател ва қанотлари тизими қайта ишланди, шу боис янги модель жуда сокин ишлайди. Янги қурилма ҳам аввалги Mavic’га ўхшаб ихчам ясалган. Қанотларининг тахланиши туфайли, уни ҳар қандай сумкага ҳам жойлаштириш мумкин.

Янги дрон аввалгига нисбатан қимматлашган.  Pro версияси учун 1449  доллар тўлаш керак, Zoom эса 1249 доллар туради.

ЎҚИНГ:XXI аср суиқасди: «дрон-қотил» даври бошландими?