Дмитрий Медведев: кибержиноятчилик Россия иқтисодиётига жуда катта зарар келтирмоқда

  •   Saroy
  •  311
  •  17.10.2018 11:22

Дмитрий Медведев: кибержиноятчилик Россия иқтисодиётига жуда катта зарар келтирмоқда

Россия ҳукуматининг раиси Дмитрий Медведев «Очиқ инновациялар — 2018» форумининг очилишида сўзга чиқиб, кибержиноятчилик муаммоси билан боғлиқ жуда катта рақамни тилга олди. Жиноятчиларнинг онлайн-маконидаги фаолияти туфайли Россия иқтисодиёти кўраётган зарар 600 миллиард рублни ташкил этган, дунё бўйича эса бу рақам бир триллион доллардан ҳам кўп экан.

Бош вазир суммани «фантастик даражада» деб атади. Бу ҳақиқатан ҳам жиддий молиявий йўқотиш ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Кибержиноятчилар 1,3 триллион доллар ишлаб олишган, россиялик хакерлар эса алоҳида масала

Ҳар йили фирибгарлар ва хакерларнинг салбий таъсири бутун дунё мамлакатлари, жумладан Россия иқтисодиётида ҳам яққол сезилмоқда. Кўрилаётган зарар миқдори йилдан йилга ортмоқда. Шу туфайли форумда 28 та мамлакат ўз кучларини нафақат тармоқ кенгликларини ҳимоялаш учун янги чораларни топишда бирлаштириши лозим, балки киберҳужумларга карши янада шафқатсиз жазо чораларини қўллаш механизмини ҳам яратиш кераклиги таъкидланди.

ЎҚИНГ: Мақсад криптовалюта топиш: хакерлар ҳукумат сайтларига ҳам кириб боришмоқда