Доимий «прописка»га онлайн рўйхатдан ўтишни ўргатувчи видеоқўлланма

  •   DiMaX
  •  1053
  •  26.11.2020 17:20

Доимий «прописка»га онлайн рўйхатдан ўтишни ўргатувчи видеоқўлланма

Ягона портал орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга қўйиш хизматидан фойдаланиш тартиби бўйича видеоқўлланма тайёрланди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: «Прописка»да турувчилар сони тўғрисида энди онлайн маълумотнома олиш мумкин!

Ҳар бир инсон яхши шароитда ва қулай имкониятлардан фойдаланиб яшашни истайди. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) эса аҳолига энг керакли хизматларни таклиф қилишда давом этмоқда.

Хабарингиз бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга туриш ҳам электронлашган эди. Автоматлаштирилган ушбу хизмат my.gov.uz орқали тезкор амалга оширилади.

Аҳолига янада енгилроқ бўлиши учун хизматдан фойдаланиш тартиби қуйидаги видеода қадамма-қадам тушунтириб ўтилади:

Бунда кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйхатга қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Депутат пластик карточкадаги пулни нақдлаштиришдаги 1 фоизлик тўлов масаласини кўтарди

Хизматдан:

Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга);

Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этганда);

Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар (Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этганда) фойдаланишлари мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун эса қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/363

ЎҚИНГ: «UzAutoMotors»га қарши кампания бошлаган блогер Ички ишлар бўлимига чақирилди