Доимий ёки вақтинчалик прописка ҳақидаги маълумотни онлайн усулда олинг! (видеоқўлланма)

  •   DiMaX
  •  699
  •  15.03.2021 13:38

Доимий ёки вақтинчалик прописка ҳақидаги маълумотни онлайн усулда олинг! (видеоқўлланма)

Хабарингиз борки, яқинларгача фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатда туриш манзили унинг паспортида қайд этилар эди. Бугунги кунда ушбу тартиб бекор қилинган, лекин айрим ҳолларда баъзи ташкилотларга фуқаро ўзларининг расман рўйхатда турган манзилини тақдим этиши керак бўлиб қолади.

ЎҚИНГ: Доимий «прописка»га онлайн рўйхатдан ўтишни ўргатувчи видеоқўлланма

Хўш, сўралган жойга рўйхатда туриш манзилини қаердан олиб тақдим этиш мумкин, деган савол туғилиши табиий. Энди бу ҳақдаги тўлиқ маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)дан олишингиз мумкин, дейилади порталнинг расмий Telegram-каналида.

Қуйидаги видеоқўлланма ёрдамида босқичлардан ўтиш янада осонлашади:

Дарвоқе, яқиндагина биз номингизда уй-жой бор-йўқлиги ҳақида маълумотномани онлайн усулда осон олиш видеоқўлланмасини ҳам улашганмиз. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!