Дональд Трамп бугуноқ Twitter, Facebook ва бошқа тармоқларни ёпиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  628
  •  28.05.2020 17:53

Дональд Трамп бугуноқ Twitter, Facebook ва бошқа тармоқларни ёпиши мумкин!

АҚШ президенти Дональд Трамп кеча – 27 май куни бир нечта баёнотлар билан чиқиш қилди. Уларда, агар мамлакатнинг сиёсий турмушига аралашадиган бўлса, Twitter, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларни ёпиш билан таҳдид қилган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг «ақлли» ёрдамчиси Дональд Трампни бутун дунёга шарманда қилди!

Бунинг сабаби шундаки, кеча Трамп саҳифасидаги бир нечта твитларни Twitter ишончсиз маълумот сифатида белгилаган ва аккаунт эгасидан фактларни текширишни сўраган. Президент бу твитларида, сайловларда почта орқали овоз бериладиган бўлса, овозлар сохталаштирилиши хавфи мавжудлигини йтган эди.

«Ижтимоий тармоқлар консерваторларнинг овозини ўчира олишига республикачиларнинг ишончи комил. Биз асло бунга йўл қўймаймиз – уларнинг фаолиятини қатъий назоратга оламиз ёки ёпамиз», – деган Дональд Трамп.

Ғарб оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, АҚШ президенти ижтимоий тармоқлар операторлари билан боғлиқ янги қонунни бугун – 28 майнинг ўзидаёқ имзолаши мумкин. Аммо кузатувчилар, ижтимоий тармоқлар назоратида АҚШнинг бунчаликка бормаслигини айтишяпти.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!