Дональд Трамп энди Twitter’да юзерларни блоклай олмайди – буни суд таъқиқлади

  •   DiMaX
  •  874
  •  24.05.2018 10:20

Дональд Трамп энди Twitter’да юзерларни блоклай олмайди – буни суд таъқиқлади

АҚШ президенти Дональд Трампнинг iPhone русумли смартфонида биргина илова, яъни Twitter бор. Лекин мазкур микроблоглар тармоғида у бирмунча фаол бўлиб, унинг твитлари жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинади.

ЎҚИНГ: Трампнинг биргина твити боис Amazon 6 млрд доллар йўқотди

Лекин президент Twitter’да ўзини танқид қилган, қарши фикр билдирган фойдаланувчиларни блоклаб қўяр экан. Куни кеча шу масала юзасидан Нью-Йорк федерал судида иш кўрилди, дея хабар беради AFP.

Хабарга кўра, суд қарори билан Дональд Трампнинг Twitter’даги юзерларни блоклаши таъқиқлаб қўйилган. Зеро, бу ҳаракат АҚШ Конституциясига киритилган Биринчи тузатиш талабларига зиддир.

Таъкидланишича, президент микроблогда ўзига нисбатан танқидий фикр билдирган фойдаланувчиларни блоклаши мумкин эмас. Зеро, Трампнинг аккаунти оммавий форум бўлиб, ундан кишиларни сиёсий қарашларига кўра четлатиш таъқиқланган.

Суд қарорига кўра, президент Трамп олдин ўзи айрим фойдаланувчиларга қўйган блокни олиб ташлаши керак.

ЎҚИНГ: iPhone’нинг кераксиз иловаларидан Дональд Трамп услубида қутуламиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.