«DONOLARNING O‘YINI»да Chevrolet Trailblazer автомобилини ютиб олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  3182
  •  08.09.2020 13:48

«DONOLARNING O‘YINI»да Chevrolet Trailblazer автомобилини ютиб олишингиз мумкин!

Ucell уяли алоқа оператори абонентлари учун яқиндагина бирданига иккита хушхабар чиқарган эдик. Мазкур компания энди «SYNERIKA» МЧЖ билан биргаликда «DONOLARNING O‘YINI» викторинасининг жорий этилишини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Ucell раҳбари Владимир Кравченкодан ўзбек тилини ўрганиш, давлат тилида ишлаш бўйича мастер-класс

«DONOLARNING O‘YINI» бу – бутун жаҳонда оммалашган «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди» ўйини асосида абонентлар учун махсус яратилган викторина. Ушбу қизиқарли викторина нафақат билимларни текшириш ва оширишга ёрдам беради, балки совринлар ютиб олиш имконини ҳам тақдим этади.

Мазкур викторинани фаоллаштириш учун абонентлар фақат SMS тарзида исталган сўзни (ўчириш учун белгиланган «STOP», «STOP1» калит сўзларидан ташқари) «DONOLARNING O‘YINI» викторинасининг 4004 қисқа рақамига жўнатишлари ва ҳар куни саволларга жавоб беришлари кифоя.

Фаоллаштириш сўровига жавобан, абонентга 4004 рақамидан унинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи SMS-билдиришнома, шунингдек, хизмат ҳақида, унинг нархи, обунани бекор қилиш қоидалари тўғрисида батафсил маълумот ҳамда викторинанинг биринчи саволи келади. Аниқроғи – савол ва унинг жавоб вариантлари келади; абонент улардан бирини танлаши ва танланган жавоб вариантининг рақамини хизматнинг қисқа рақамидан келган ўша SMSнинг ўзига жавоб тарзида жўнатиши керак.

Масалан, абонентга қуйидагича савол жўнатилади:

«Дунёдаги энг чуқур кўл қайси:

  1. Онтарио;
  2. Байкал;
  3. Виктория.»

Викторина 2584 қисқа рақамидан кирувчи, кўринмас SMS шаклидаги кунлик пулли обуна бўйича амалга оширилади.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

«DONOLARNING O‘YINI» викторинасига кунлик обуна нархи ҚҚС билан 1290 сўм/кун. Викторинага обуна ҳар куни абонент тўлови эвазига янгиланади, кунлик тўловни амалга оширган абонент, обуна учун пул самарали ечиб олинганида совринлар ютиб олиш учун 150 балл ҳамда 30 саволга жавоб бериш имконини қўлга киритади. Ҳар бир тўғри жавоб абонентга 30 балл тақдим этади. Ҳар бир хато жавоб абонентга 10 балл тақдим этади.

Обуна учун тўлов токи абонент хизматга обунани бекор қилмагунича ёки хизмат тўхтатилгунича ечиб олинади.

Совринлар кунлик, ҳафталик, ойлик ва чораклик асосда ўйналади. Ҳар куни, ҳар ҳафтада, ҳар ойда ва ҳар чоракда фақат биттадан соврин ўйналади. Викторина ғолибларига қуйидаги совринлар тақдим этилади:

КУНЛИК СОВРИН: 5 000 000 (беш миллион) сўм, бошқа турдаги совринлар ўйналадиган кунлардан ташқари ҳар куни ўйналади;

ҲАФТАЛИК СОВРИН: 50 000 000 (эллик миллион) сўм, ойнинг сўнгги ҳафтаси бўлмаган ҳар ҳафтанинг охирида (якшанба куни) ўйналади;

ОЙЛИК СОВРИН: 70 000 000 (етмиш миллион) сўм, чораклик соврин ўйналмайдиган ҳар бир ойнинг сўнгги якшанба куни ўйналади;

ЧОРАКЛИК СОВРИН: Chevrolet Trailblazer автомобили, акция бошланган санадан бошлаб ҳар 3 ойда, ойнинг сўнгги якшанба куни ўйналади.

«DONOLARNING O‘YINI» викторинаси бўйича Ucell расмий сайтидаги ушбу хабардан ташқари, батафсил маълумот ва оммавий оферта www.4004.uz сайтида эълон қилинган.

ЎҚИНГ: 💥СИЗ КУТГАН МАЪЛУМОТ! Қайси операторнинг абонентлари энг кўп? (+инфографик видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.