Doogee Shoot 1 – қўш камерали энг арзон смартфон

  •   DiMaX
  •  891
  •  21.02.2017 11:17

Doogee Shoot 1 – қўш камерали энг арзон смартфон

Россия смартфонлар бозорида Doogee Shoot 1 сотуви бошланди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.Ru сайти. Таъкидланишича, бу – мамлакатда расман тақдим этилган қўшалоқ камерали смартфонлар орасида энг арзон қурилма бўлди.

Гарчи Doogee Shoot 1 – бошланғич даражадаги гаджет бўлса-да, унда суратга олишнинг ажойиб имкониятлари бор. Корпуси металлдан ясалган, уч хил рангда тақдим этилмоқда – қора (Obsidian Black), тилларанг (Mocсa Gold) ва кумушсимон-кулранг (Galaxy Grey).

Смартфоннинг асосий камераси иккита модулни ўз ичига олади. Уларнинг биргаликдаги ишлаши суратни олгандан кейин унда тасвирнинг «чуқур»лиги ва фокусини танлашга имкон беради.

Doogee Shoot 1 хусусиятлари:

  • Операцион тизими: Android 6.0 Marhsmallow
  • Процессор: MTK6737T
  • Тезкор хотира: 2 ГБ
  • Доимий хотира: 16 ГБ
  • MicroSD карта учун жой: 256 ГБгача
  • Экран: 5,5 дюйм, FullHD
  • Асосий камера: қўшалоқ, 13 + 8 Мп, қўшалоқ чақноқ
  • Олд камера: 8 Мп
  • Аккумулятор: 3300 мА/с
  • 4G қўллаб-қувватлаши: бор
  • Бармоқ изи сканери: DTouch

Хабарда айтилишича, мазкур смартфоннинг Россиядаги нархи – 9900 рубль (тахминан 171 АҚШ доллари).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сотилаётган айрим смартфонларнинг нархларини сайтимизда кузатиб бориш имкони бор.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!