Дўстларингизни қўрқитинг: Telegram’га овозли эмодзилар қўшилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2777
  •  28.10.2020 09:44

Дўстларингизни қўрқитинг: Telegram’га овозли эмодзилар қўшилди! (+видео)

Жорий йилнинг сентябрида энг оммабоп иловалар топ-ўнталигига кирган Telegram мессенжери яқиндагина 7.1 версиясида чиқиб, кўплаб янги имкониятлар олиб келган эди. Шунингдек, яқиндагина унинг расмий сайти – Telegram.org ҳам ўзбек тилида тақдим этилган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Telegram яна бир қулайлик билан бойитиляпти!

Хеллоуин арафасида Telegram дастурчилари бу мессенжерга янги функцияни қўшишди. Яъни, айрим эмодзиларга овоз эффекти бахш этилди!

Буни синаб кўриш учун суҳбатдошингизга иккита анимацияли эмодзидан бирини (🎃 ва ⚰️) Telegram орқали (бошқа бирор матнсиз, алоҳида ўзини битта хабарда) юборинг.

Айтиш керакки, агар қабул қилувчининг қурилмаси товушсиз режимда турган бўлса, бу анимацияли эмодзиларда овоз эффекти ишламайди. Шунингдек, мазкур функция ҳозирча Telegram’нинг фақат мобил клиентларида ишлаяпти, компьютерда – Telegram Desktop орқали кўрганда уларнинг товуши чиқмайди.

Мессенжер жамоаси шу кунларда унинг навбатдаги янгиланишини тақдим этиши кутилмоқда. Унда Хеллоуин мавзусида стикерлар жамланмаси ҳамда яна бир нечта анимацияли эмодзи ҳам пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram'да қандай қилиб Америка рақами билан аккаунт очиш мумкин?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!