Dota 2 бўйича жаҳон чемпионларини Илон Маск «сунъий онг»и тор-мор этди! (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  1807
  •  15.04.2019 14:31

Dota 2 бўйича жаҳон чемпионларини Илон Маск «сунъий онг»и тор-мор этди! (+видеолар)

Айрим футурологлар «сунъий идрок» тизимлари ўта «ақллилашиб», келажакда «машиналар исёни»ни бошлашларидан хавотир билдиришади. Аммо инсоният ўз тақдири билан ўйнашишда давом этмоқда – геймерлар куни кеча «сунъий онг» иштирокида Dota 2 ўйини бўйича иккинчи турнирни ўтказишди.

ЎҚИНГ: Сунъий ва табиий ақллар баҳси

Quartz нашрига кўра, ўтган шанба – 13 апрель куни Dota 2 ўйини бўйича жаҳон чемпионлари жамоаси «сунъий идрок»ка қарши жангга киришишган. Уларга қарши Илон Маск тайёрлаган Open AI Five машинавий таълим тизими ўйнаган.

Айтиш керакки, мазкур «сунъий онг» тизими аввал – 2018 йилнинг август ойида ҳам оддий ўйинчилар билан Dota 2 бўйича куч синашган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Буни қарангки, OG жамоаси билан бўлган кибержангда у 2:0 натижа билан жаҳон чемпионларини мағлубиятга учратди!

Мана, ўша кибержангнинг биринчи матчи:

Open AI компанияси вакили Грег Брокман сўзларига кўра, «виртуал киберспортчилар» кейинги 10 ойлик симуляция даврида жами 45 йиллик муддатли Dota 2 ўйинини ўйнаб, маҳоратини оширган.

ЎҚИНГ: Компьютер инсондан ақлли эканини қачон исботлаганди?

Ўйиннинг иккинчи босқичи:

Агарда сиз ҳам Dota 2 ўйнаб турадиган бўлсангиз ва ўз кучингизга ишонсангиз, «сунъий онг»га қарши жангга киришиш учун мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтсангиз бўлади. Бунда биттама-битта олишиш ҳам, классик усулда – 5 кишилик жамоа тарзида курашиш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Сунъий онг: жиловни қўлга олишга ҳали эртами?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!