Draverik «ақлли» соати: ручка билан бошқарилади

  •   Saroy
  •  1361
  •  20.07.2018 16:19

Draverik «ақлли» соати: ручка билан бошқарилади

Унчалик катта бўлмаган дастурчилар компанияси Draverik “ақлли” соатларининг янги формати ҳақида маълум қилишди. Улар “ақлли” функцияларига эга оддий электрон соатлардек ишлайди, лекин имкониятлари махсус ручка ёрдамида янада кенгайиши мумкин. Ручка қурилманинг комплектига киради.

Ручкага махсус сенсорли майдрнча жойлаштирилган. Унинг ёрдамида рўйхатларни варақлаш, матнни ўқиш, менюларни алмаштириш, ҳужжатлар устида ишлаш мумкин. Шу йўл билан дастурчилар соат билан ишлашни янада қулай қилмоқчи бўлган, яъни бармоқлар соат дисплейини ёпиб қўймаслиги учун. Ихтирочиларнинг фикрича, бундай соатлар бизнесменларга ва талабаларга иш ва ўқишида жуда асқотади.

ЎҚИНГ:Fossil’нинг ақлли соатлари: бир йўла еттита модель

Draverik худди бошқа “ақлли” соатлардек ишлайверади. Смортфонлардан келган билдиришномаларни кўриш, қадамларни санаш ва шунга ўхшаш фаолликларни назорат қилиш мумкин. Қолаверса, мусиқа қўйиш ва бошқа кўплаб вазифаларни бажариш мумкин.  Ташқи томондан у классик соатларга ўхшайди, унга исталган стандарт ременларни тақиш мумкин.

Draverik соатнинг нархини ҳали айтишмади, чунки ихтирочилар ўз лойиҳаларига бўлган қизиқиш қай даража бўлишини IndieGoGo майдончасида синаб кўрмоқчи бўлган, холос. Шундай экан, янги қурилма сотувга чиқарилмаслиги ҳам мумкин

ЎҚИНГ:Garmin учувчилар учун смарт-соатлар сериясини ишлаб чиқарди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.