Дронлар фавқулодда ҳолатларда ёрдам беради

Дронлар фавқулодда ҳолатларда ёрдам беради

DJI компанияси Европа шошилинч хизматлар рақамлари асоциацияси(EENA) билан ҳамкорлик бошлагани ҳақида маълум қилди.

DJI компаниясининг расмий сайтида маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида фавқулодда ҳолатларда дронлар ёрдамини янада фаоллаштириш режалаштирилмоқда.

Дрон-қутқарувчилар

DJI —квадрокоптерлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири саналади. Улар ишлаб чиқарадиган қурилмалар инсонларга турли соҳаларда ёрдам бера олади. EENA ташкилоти эса учувчисиз қурилмаларни айнан қутқарув хизматларида қўллашни истамоқда.

Келгуси йили ҳамкорлар одамларни дронлар кўмагида қутқариш бўйича махсус дастур ишлаб чиқишмочи. Бунинг учун EENA ва DJI компаниялари Европа бўйлаб учирувчи-бошқарувчилар йиғади.

Синов тажрибалари

Дастур иштирокчилари DJI компаниясининг учувчисиз қурилмаларини фавқулодда ҳолатларда бошқаришни ўрганишади. Синов тажрибалари Дания ва Ирландияда ўтказилади. Дронлар ёнғин бўлаётган, авария рўй берган жойларда одамларни қутқаришда қатнашади.

EENA тажрибаларида қатнашган мутахассислар бутун дунё бўйлаб ҳамкасбларига ўргатиши режалаштирилмоқда.