Дронлар инсонга ёрдамчими ёки..?

  •   Saroy
  •  1510
  •  23.08.2018 15:19

Дронлар инсонга ёрдамчими ёки..?

Тўртинчи августда Венесуэла президенти Николас Мадурога қарши дрон орқалига уюштирилган суиқасд,  бундай аппаратларнинг ҳарбий имкониятлари ҳам анчагина  эканини кўрсатди.

Дрон универсал аскар

Duke Robotics Inc муҳандислари ўтган йили ўзларининг учар қотилини намойиш қилганди. Квадрокоптер TIKAD тўй базмларини суратга ололмайди ёки зўр селфи қилолмайди, аммо душманга ҳеч иккиланмай  ракета отиши мумкин. Жанговар каллак ва AGM-114 Hellfire лазерли нишонга олиш тизими  билан жиҳозланган  дрон икки километрлик масофадан туриб оғир танкни портлата олади.

ЎҚИНГ:Ергеодезкадастрга дронларни олиб кириш ва фойдаланишга рухсат берилди. Қолганларга - йўқ

TIKAD қурол-аслаҳаси фақат танкни портлатиш билан чекланиб қолмайди. Улар тезотар қуроллар ва снайпер винтовкалари билан ҳам зўр натижа кўрсатиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар учар аскарни шундай тарзда конструклаштирганки,  у  18 килограммгача юкни кўтара олади. Бу эса ҳавога оддий винтовкадан тортиб, оғир Barrett M82’ни ҳам кўтара олади, деганидир.  Аммо, ҳозирча дрон бундай қуролларнинг тепкисига чидай олмаяпти ва шу боис узоққа отишнинг уддасидан чиқолмай турибди. Снайпер винтовкасидан отганидан кейин, аппарат нишонга олишни йўқатади ва шу билан иккинчи марта отиш имкониятидан айрилади. Ракета отиш қурилмаси эса бундай камчиликдан ҳоли, шу боис у келгусида  TIKAD’нинг асосий қуролларидан бўлиб қолиши кутилмоқда.

Тезучар дрон, узоққа отадиган қурол билан ўзидан из ҳам қолдирмайдиган жуда зўр қотилга айланиши мумкин.  2015 йилда  Duke Robotics Inc. билан Исроил  армияси ўртасида дронлар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.  TIKAD тизимини яратувчиларнинг асосий  мақсади дронлардан фойдаланиш йўли билан аскарлар ҳаётини сақлаб қолишдир. Тайван ҳукумати эса дронлар кўрсатаётган имкониятлардан шу қадар илҳомланиб кетишдики,  натижада муҳандисларга ўзларининг дронларини ясашни буюрди. Орал мамлакати армиясининг учувчисиз учар қурилмаларини, Т91 ҳужум винтовкаси  ва учта 40-миллиметрли гранатомёт билан қуроллантирмоқчи. Аммо бу ишнинг бир ёмон томони мутахассисларни ҳавотирга солмоқда, яъни дронлар армия «қўлидан чиқиб кетиши мумкин». У террорчилар чангалига бориб тушса, Венесуэла ҳодисасига ўхшаш ҳодисаларнинг бири бўлмаса, иккинчиси ёки учинчиси  жуда ачинарли тугаши мумкин.

Олов пуркагич квадрокоптёрлар

Хитойнинг Саньян шаҳри электриклари дронларнинг жанговар қобилиятидан тинчлик мақсадида фойдаланишни режалаштирди. Маҳаллий компания ходимларини қўл билан олов пуркагич ва DJI S1000+ билан  таъминлади. Мақсад, учувчисиз  учар қурилма ёрдамида электр узатиш симларида йиғилиб қолган  чиқиндиларни ёқиишни режалаштирган.

Электр линияларни елим пакетлардан, чойшаблар ва бошқа чиқиндилардан тозалаш учун компания малакали мутахассисларни таклиф этмоқда. Ўзларининг телескопик автоминоралари билан келган мутахассислар электр симларга ёпишиб қолган чиқиндилардан тозалайди.

Ҳали вояга етмаган Остин Хойвут «дрон-олов пуркагич» дан қандай қилиб самарали фойдаланиш мумкинлигини намойиш қилди. Ёш муҳандис  қўлбола дронга оловпуркагични маҳкамлади, мақсад курка танасини бутунлигича қовуриш эди. Унчалик синалган услуб эмас, албатта. Жамоатчилик эътиборини эса Youtube каналида қўйилган видео ўзига қаратди. Бундан аввал ҳам ушбу муҳандисларни полиция ушлаган эди. Ўшанда улар дронга туппончани маҳкамлаган. Аммо уларга айблов эълон қилишмади ва маҳаллий гуруҳни қўйиб юборишди. Парвоз қилувчи олов пуркагични ҳукуамат рад этди, сабаб эса ўша Остин  3D-принтерда ушбу аппаратни қўлда йиғиб чиққани. Мазкур аппарат оловпуркагичи билан нафақат  «товуқча»ларни қовуради, ҳатто унча катта бўлмаган оломонга  ҳам олов пуркаши мумкин. 

ЎҚИНГ:Жосус-каптарлар пайдо бўлди: ҳарбийларнинг уйқуси қочмоқда

Дронлар худди ўткир устара каби

Замонавий дронлар қаноти инсон қўлини нафақат тирнаши мумкин, ҳатто  ўзини ҳам нимталаб ташлай олади.

Youtube-канали муаллифлари NoodleTail кино суратга олишга қарор қилди. Оддий ҳаётда финландиялик йигитлар камхаржли кино суратга оларди, аммо бу сафар ролик учун  DJI S1000 квадрокоптерни электрарра билан қуролантиришга қарор қилишди.

Ушбу хавфли конструкция учун қишки ўрмон танланди. Бу ерди аппарат бемалол дарахтларни ва қордан ясалган одамнинг бошини кесиши мумкин эди. Ушбу видео икки йил давомида  Youtube каналида уч миллион маротаба кўрилди. Ҳазил ўз йўлига, лекин квадрокоптер ҳақиқатан ҳам уста ўрмонкесар бўлиб чиқди.

Замонавий квадрокоптерлар 10 килограммгача юкни кўтара олади, Шу боис унга ўткир пичоқни ўрнатиш қийичилик туғдирмайди. Соатига 130 км тезликда айланаётган пичоқ нишонни бир зумда нимталаб ташлаши мумкин. Худди самурайларга ўхшаб, уларни  ҳам на ушлай оласиз, на қўлингизда тутиб тура оласиз.

ЎҚИНГ:Учувчисиз учар қурилма парвоз рекордини ўрнатди

Youtube-канали муаллифларидан Mr. Steel унчалик катта бўлмаган пичоқ ёрдамида квадрокоптер учувчи ҳанжарга айланишини намойиш қилди. Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, блогерлар нисбатан қиммат бўлмаган чўнтак дронидан фойдаланишди. Профессионал пойга учун ясалган аппаратлар эса тезлигини соатига 230 километргача ошира олади. Оддий пичоқ билан қуролланган ари катталигидаги дрон эса қўриқчиларга ҳам сездирмай одам бўйнига худди зулукдай ёпишиб олиши мумкин.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!