Дронлар қишлоқ хўжалигида

Дронлар қишлоқ хўжалигида

Бугун дунёнинг ривожланган мамлакатлари қишлоқ хўжалигига навигатор, дрон, компьютер сервери ва дастурий таъминот каби турли замонавий технологиялар тез суръатлар билан жорий қилиняпти. Германиялик фермерлардан бири Губертус Паэтов маккажўхори етиштиришда учувчисиз бошқариладиган митти ускунадан фойдаланмоқда.

Мекленбургалик фермернинг сўзларига кўра, у мобиль телефони воситасида далалар ҳолатини кузатиш имкониятига эга. Телефондаги илова маккажўхори экилган майдонлар устида парвоз қилувчи дронларни бошқаришга ёрдам беради. Агар фермер даланинг бирор қисмидаги маккажўхори сўтасининг етилган-етилмаганини билмоқчи бўлса, илова керакли жойга етиб бориш учун энг мақбул йўналишни кўрсатиб беради. Дрон ёрдамида маккажўхориларнинг ўсиши кузатилади ва қай вақтда ҳосилни йиғиштиришни бошлаш кераклиги тезда аниқланади.

Авваллари бунинг учун анча кўп вақт керак бўлади. Компьютер экранидаги тасвирлардан қаерда сичқон ва зараркунандалар кўпайиб кетгани ҳамда экинларнинг касаликка учраганини билиб олиш мумкин. Бундан ташқари дронлар воситасида олинган тасвирлар кучли ёмғир, дўл етказган зарарни ва бўлажак ҳосил миқдорини ҳисоблаб чиқиш имконини беради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.