«Дронлар қотили»: «Калашников»нинг ўз синфидаги энг зўр қуроли намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  1818
  •  31.10.2018 12:09

«Дронлар қотили»: «Калашников»нинг ўз синфидаги энг зўр қуроли намойиш қилинди

Москвада XII чи  халқаро  «Интерполитех-2018» кўргазмасида   Россиянинг электрон қуроли бўлмиш, REX 1 намойиш қилинди. Қурол ноёб имкониятга эга бўлиб, ўзи учар қурилмаларни ташқи сигналлардан узиб қўяди ва қурилма ҳаракат қилолмай қолади.

Дронлардан  аллақачон жосуслик ва қўпорувчилик воситаси сифатида фойдаланишмоқда. Душман (жумладан террорчилар) ҳаводан олган маълумотлар асосида кутилмаганда транспорт буғунларига ҳужум уюштириши мумкин ҳамда ўз позициясини мустаҳкамлай олади. Ўзи учар қурилмалар нишонни аниқлайди, бундан ташқари, у стратегик муҳим саналган объектларга портловчи жанговар бомбаларни ташлашга ҳам қодир.

ЎҚИНГ: Энг замонавий қурол-аслаҳалар нимага қодир?

REX 1 радиуси 500 метр бўлган ҳудудда дронларнинг  бошқарув пункти билан алоқасини узиб қўя олади. Агар сунъий йўлдош орқали бўлса унинг таъсир ҳудуди 2 километргача етади. Навигациядан узилган дрон ерга қулаб тушади. Шунда уни осонгина топиш мумкин ва текшириб кўрса бўлади.  REX 1 узлуксиз уч соатгача ишлай олади, вазни эса турдошларига қараганда анча енгил, яъни атиги тўрт ярим килограмм чиқади. Етмишсантиметрли қурол Цельсий бўйича ҳарорат  40 даража совуқ бўлганда  ҳам, 50 даража иссиқда ҳам тўхтамасдан ўқ уза олади Ҳозирда россияликларнинг ихтироси ўзи учар қурилмалардан ҳимояланишда дунёдаги энг зўр қурол ҳисобланади, дея таъкидланади мазкур хабарда.

ЎҚИНГ: Россияда дронларни аниқлайдиган тизим яратилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!