Дронлар шоуси қайси вилоятда қай кунлари ўтказилади?

  •   DiMaX
  •  1229
  •  05.01.2021 17:54

Дронлар шоуси қайси вилоятда қай кунлари ўтказилади?

Янги йил байрами муносабати билан пойтахтимизда дронлар шоуси бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида АОКАда ўтган брифингда шундай шоулар бошқа ҳудудларда ўтказилиши ҳақида маълумот берилди.

ЎҚИНГ: Ҳуқуқбузарликлар энди дронлар ёрдамида аниқланади

Маълумот берилишича, ҳудудларимизда қуйидаги кунлари дронлар шоуси бўлиб ўтади:

  • Самарқандда — 5-6 январь
  • Бухорода — 7 январь
  • Урганчда — 8 январь
  • Қорақалпоғистон Республикасида — 9-10 январь
  • Фарғонада — 16 январь

Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.

Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида учирилган дронлар Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқариб турилган. «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан 500 та дрон ёрдамида 8 та шакл ясалган.

ЎҚИНГ: Мотоциклга айланувчи дрон-трансформер атиги 37 доллардан сотиляпти