Дронлардан фойдаланманг – ўн йилгача озодликдан маҳрум қилинишингиз мумкин!

Дронлардан фойдаланманг – ўн йилгача озодликдан маҳрум қилинишингиз мумкин!

Президент томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунга кўра дронлардан фойдаланиш тақиқланди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига учувчисиз учадиган аппаратлар(дронлар ва б.) ни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилди.

Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 6 ойдан сўнг кучга киради.

ЎҚИНГ: Дронлар инсонга ёрдамчими ёки..?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.