Дронларни тўхтатиб қолган божхоначилар ҳайратга тушишди

Дронларни тўхтатиб қолган божхоначилар ҳайратга тушишди

2018 йилнинг март ойи охирларида Хитой ҳукумати топшириғига кўра, Хитойга Apple смартфонларини олиб ўтиш билан шуғулланадиган жиноятчилар гуруҳи қўлга олинди. Улар айфон қурилмаларини мамлакатга Гонконг ҳудудидан дронлар ёрдамида олиб ўтиш билан шуғулланишган. Контрабандачилар шу йўл орқали 80 миллион долларлик iPhone флагманларини Хитойга ўтказишган. Бу тўғрида Reuters хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, Гонконг билан солиштириб кўрганда Хитой минтақасида iPhone смартфони қиммат. Гонконгда эса девайслар анча арзон. Шу сабабдан ҳам ишбилармон хитойликлар катта фойдани кўзлаб дронлардан унумли фойдаланиш усулини ўйлаб топганлар.

Тегишли полиция маҳкамасининг маълум қилишича, бир вақтнинг ўзида, яъни бир уринишда кийим ва буюмлар орасига яшириб Хитойга айфон олиб кириш бўйича рекорд миқдори 150 000 АҚШ долларини ташкил қилар эди. Бироқ дронларни ишга солган "тадбиркорлар" бу рекордни янгилади. Улар бир партиянинг ўзидаёқ 79,8 миллион долларлик смартфонни чегарадан ўтказишга уриниб кўришган.

Контробандачилар гуруҳи бу дронлар ёрдамида iPhone'ларни доналаб олиб ўтишни ўзларига эп кўришмаган. Шу боис, 200 метрли қалин арқонлар ёрдамида жиноятчилар айфон тўлдирилган қопларни дронларга маҳкамлашган. Натижада, улар бир кечада 15 минг дона айфонни олиб ўтишга муваффақ бўлишган. Бироқ, уларнинг ҳаракати Хитой божхоначилари томонидан тўхтатиб қолинган. Жами 26 нафар жиноятчи қўлга олинган.

Бугун жаҳон миқёсида дрон ишлаб чиқариш саноати жадал ривожланаётган бўлса ҳам, ҳукуматлар бу технология фаолиятини қонуний жиҳатдан йўлга қўйишга шошаётганлари йўқ. Боиси, улар дронлар чегара ҳудудларида жиноятларни авж олиши, қурол-яроғ ёки гиёҳванд моддалар савдосининг ривожланишига олиб келишидан чўчимоқдалар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!