Дроп-тест: Galaxy Z Fold3 қанчалик мустаҳкам? (+видео)

Дроп-тест: Galaxy Z Fold3 қанчалик мустаҳкам? (+видео)

YouTube платформасидаги PhoneBuff канали кўплаб смартфонларнинг дроп-тестини ўтказади. Ижодкорлар бу сафар Galaxy Z Fold3 букламафонининг бардошлилигини синаб кўришди.

ЎҚИНГ: Дроп-тест видеоси: Galaxy Note 20 Ultra мустаҳкамроқми ёки iPhone 11 Pro Max?

Қурилманинг ромлари махсус мустаҳкам алюминий материалидан ишланган бўлиб, у одатдатий смартфонда бўладиган 7000 серияли алюминийдан 10% га мустаҳкамроқ. Букламафоннинг ташқи томонлари Gorilla Glass Victus билан қопланган.

Смартфондаги янги PET ҳимоя қатлами аввалги авлод Z Fold2'никидан 80% га мустаҳкамроқ. Хўш, Z Fold3 дроп-тестга бардош бера олдими? Қуйидаги видеода жавоб бор:

Экран рамкалари ва экран ҳимоя қатлами ўртасидаги ички асосий экран кўпчилик кутганидан ҳам бардошлироқ бўлиб чиқди. Агар букламафон қўлдан тушиб кетиб, ерга ёпиқ ҳолатда тушсачи? Маълум бўлишича, бу ҳолатда ҳам смартфон ўз бардошлилигини кўрсата олган.

Юқорида айтилганидек, дроп-тест PhoneBuff томонидан амалга оширилди. Жамоа фикрига кўра, Galaxy Z Fold3 смартфони S21 Ultra'дан ҳам бардошлироқ бўлиб чиққан.

Дроп-тестдан сўнг ҳам смартфон ишлашни давом этган. Бироқ унинг корпус қисми жиддий зарарланган.

ЎҚИНГ: Дроп-тест «жонли» видеоси: Galaxy S20 Ultra’ни аёвсиз синаб кўришди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!