Дроп-тест: Машҳур видеоблогер iPhone XS’ни синдиришга уриниб кўрди. Хўш, натижаси-чи?

  •   DiMaX
  •  1719
  •  28.09.2018 16:19

Дроп-тест: Машҳур видеоблогер iPhone XS’ни синдиришга уриниб кўрди. Хўш, натижаси-чи?

Ҳар гал бирор янги флагман сотувга чиққанида, видеоблогерлар уларнинг мустаҳкамлигини синаб кўришади. Дроп-тестлар видеоларининг аксарияти YouTube видеохостингига жойланган.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone XS ва iPhone XS Max’нинг илк дроп-тести!

Смартфонлар дроп-тестлари, уларнинг ичини очиб кўришлар йўналиши бўйича энг машҳур видеоблогерлардан бири Зак Нельсон (Zach Nelson) ҳисобланади. У ўзининг  JerryRigEverything каналида кўплаб телефонларнинг мустаҳкамлик тестларни эълон қилган.

Apple янги айфонлари савдосини бошлагач, Нельсон ҳам уларнинг биринчи харидорлари қаторидан жой олди. У ўзи сотиб олган iPhone XS мустаҳкамлигини анъанавий йўллар билан синаб кўриб, видеосини каналига чиқарди.

Ушбу флагманнинг дроп-тестини ўтказиш учун у бир вақтнинг ўзида иккита iPhone XS’ни синаб кўрди – бири ғилофли, иккинчиси эса «яланғоч» айфон. Мустаҳкамлигини синаш учун видеоблогер уларни уч хил вазиятда қаттиқ ерга ташлаб кўрди. Смартфонлар булардан биринчисида тизза баландлигидан, иккинчисида чўнтак баландлигидан, учинчисида эса қулоқ баландлигидан ерга ташлаб кўрилди.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max яна бир жиҳатдан рекорд ўрнатди!

Мана, дроп-тест видеосини ўзингиз томоша қилинг-да:

Чўнтак баландлигидан ташланганида, ғилофсиз iPhone XS’нинг металл ромида кичкина излар пайдо бўлди. Аммо бошқа барча ҳолатларда ҳар иккала смартфон ҳам бутун қолди – шиша панеллари ҳам, дисплейи ҳам шикастланмади. Нельсон бундай натижани ўзи ҳам кутмаганини эътироф этди, лекин барибир, ҳар эҳтимолга қарши смартфонларни ғилоф билан ишлатишни тавсия қилди.

Айтиб ўтиш керакки,  Apple’нинг бир неча моделлардаги айфонлари қатори, бу йилги флагманлари ҳам уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб, интернет-дўконимиздан онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин. Бунда ўзингизга қулай тарзда тўлов қилишингиз, ҳақини харидингиз қўлингизга текканидан сўнг тўлашингиз каби имкониятлар ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: iPhone Xs ҳамда iPhone Xs Max энди Terashop.uz’да! Шу ва бошқа айфонлар нархлари билан танишинг! (2018 йил 24 сентябрь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!