Дроп-тест видеоси: Galaxy Note 20 Ultra мустаҳкамроқми ёки iPhone 11 Pro Max?

  •   DiMaX
  •  2159
  •  25.08.2020 10:01

Дроп-тест видеоси: Galaxy Note 20 Ultra мустаҳкамроқми ёки iPhone 11 Pro Max?

PhoneBuff номли YouTube-канал муаллифлари замонамиздаги иккита зўр смартфоннинг мустаҳкамлигини синаб кўришди. Улар Galaxy Note 20 Ultra ҳамда iPhone 11 Pro Max флагманларининг дроп-тестини ўтказиб, видеосини эълон қилишди.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20 Ultra камераси iPhone 11 Pro Max ва бошқа Samsung флагманларига қарши

Бунинг учун синовчилар ҳар иккала қурилмани турли томони билан бетон устига ташлаб кўришган. Орқа панели билан тушганида Galaxy Note 20 Ultra яхши натижа кўрсатган: унинг чеккаларидан бири сал дарз кетган, холос. iPhone 11 Pro Max’нинг эса орқа шишаси дарзлар билан тўлиқ қопланган.

Бурчаги билан бетонга ташлаш синовига ҳар иккала флагман яхши бардош берган – айтарли шикастланмаган. Бетон юзага дисплейи билан тушганида Samsung флагмани бутун қолган, купертиноликларнинг энг зўр айфони эса бунга чидай олмаган.

Энг қизиғи бонус-тест бўлиб чиқди: унда смартфонларни тахминан 2 метрлик юксакликдан 10 марта ташлаб кўришган. Бу синовга iPhone 11 Pro Max бардош бермаган: шиша қопламаси синиб, унинг айрим қисмлари ажралиб ҳам тушган. Камераси ҳам ишламай қолган, лекин дисплейи иш қобилиятини йўқотмаган.

Galaxy Note 20 Ultra эса умуман кутилмаган натижа кўрсатган: унда бирорта ҳам чатнаш кузатилмаган! Кўриниб турибдики, янги авлод – Gorilla Glass Victus ҳимоя шишаси чиндан ҳам анча мустаҳкам экан!

ЎҚИНГ: Смартфонлар энди синмайдиган бўлади! (+видео)

Дроп-тест жараёнини қуйида томоша қиламиз:

Хулласи калом, мазкур синовда Galaxy Note 20 Ultra флагмани 40 баллдан 39 балл олиб, рекорд ўрнатган. iPhone 11 Pro Max бўлса ундан 9 баллга кам баҳоланган.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20’да аллақачон нуқсон чиқа бошлади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.