Dropbox фойдаланувчилари бир неча йил олдин ўчирилган файлларни аниқлашди

Dropbox фойдаланувчилари бир неча йил олдин ўчирилган файлларни аниқлашди

Dropbox булут хотиралар орасида энг оммабоп сервислардан ҳисобланади. Сервиснинг очилганига 10 йилдан ошди. Dropbox тартиб-қоидаларига кўра фойдаланувчи томонидан ўчирилган файлларни сервис бир ойдан кейин сервердан бутунлай йўқ қилишни кўзда тутади.

Фойдаланувчилар бундан бир неча йил олдин ўчирилган файлларни яна қайта хизматдаги папкаларида аниқлаганларидан кейин ўтган ҳафта Dropbox форумида бу мавзу бўйича жуда қизғин муҳокама бошланди, деб хабар бермоқда IXBT нашри. Баъзилар ҳатто бундан 7 йилча аввал ўчирган файлларига дуч келишган.

Гарчи фойдаланувчилар Dropbox аккаунтлар бузилганлигини тахмин қилган бўлсалар-да, сервис уларни тинчлантириб, сервердаги хатолик туфайли файллар бутунлай ўчмаганини тан олишган ва хатолик бартараф этилганини маълум этишган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!