ДТМ тест натижасини онлайн кўриш янада осонлашди!

  •   DiMaX
  •  1648
  •  28.01.2021 14:50

ДТМ тест натижасини онлайн кўриш янада осонлашди!

Давлат тест марказининг интерактив хизматлар порталида тест натижаларини кўриш бўйича қўшимча имконият яратилди. Бу хусусда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Сохта абитуриентлар расмлари ва маълумотларини ДТМ ўз расмий Telegram-каналида чиқарди!

Эндиликда тест синовида иштирок этган талабгорлар тест натижалари эълон қилингандан сўнг my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кирмаган ҳолда ҳам ўз натижаларини билишлари мумкин бўлади.

Бунинг учун мазкур сайтдаги «Натижани кўриш» бўлимига тест топшириқлари китоби рақами ва саҳифада келтирилган арифметик ифоданинг қийматини киритиш кифоя.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этади:

  • тест топширилган фанлар;
  • ҳар бир фан бўйича тест топшириқлари сони;
  • ҳар бир фан бўйича тўғри жавоблар сони;
  • ҳар бир фан бўйича умумий тўпланган балл;
  • ҳар бир тест топшириғига тўғри ёки нотўғри жавоб берилганлиги.

Маълумот учун, диагностик тест синовида иштирок этган талабгорлар ҳам ўз натижаларини шу ердан билишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин