Дубай, 5 декабрь: Nokia бирйўла учта смартфон тақдим этади!

  •   DiMaX
  •  1376
  •  16.11.2018 09:45

Дубай, 5 декабрь: Nokia бирйўла учта смартфон тақдим этади!

HMD Global компанияси жорий йилнинг 5 декабрида Дубайда махсус тадбир ўтказади. Реклама тасвирига кўра, унда учта моделдаги Nokia смартфонлари намойиш қилинади.

ЎҚИНГ: Атиги 24 долларлик, аммо қуввати нақ уч ҳафтага етувчи Nokia 106 тақдим этилди!

Кузатувчиларнинг тахмин қилишларича, маросимда Nokia 8.1, Nokia 7.1 Plus ҳамда Nokia 2.1 Plus моделлари кўрсатилади. Булардан биринчиси аввалроқ тақдим этилган Nokia X7 смартфонининг халқаро версияси бўлса, қолган иккитаси чинакамига янги моделлардир.

Компаниянинг флагмани – Nokia 9 эса, келаси йилнинг февралидагина расман намойиш қилинади. Афтидан, унинг намойиши учун алоҳида маросим уюштирилса керак.

ЎҚИНГ: Nokia 9 Pureview беш модулли камераси сабабли «Олимпик» деб аталади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!