Дубайда дунёдаги илк 3D босма масжид қурилади

Дубайда дунёдаги илк 3D босма масжид қурилади

Бирлашган Араб Амирликларидаги Дубай шаҳрининг Исломий Ишлар ва Хайрия Ишлари Бошқармаси дунёдаги илк 3D босма масжиднинг қурилишини эълон қилди (IE орқали). 2025 йилда Бур Дубай туманида қуриб битказилиши кутилаётган масжид майдони 2000 квадрат метрни ташкил қилади ва у 600 тагача мусилмонлар сиғдира олади.

"3D босиб чиқариш технологиясидан фойдаланиш қурилиш материалларининг исроф бўлишини камайтиради. Бу атроф-муҳитга дўстона. Масжид доно раҳбариятимизнинг қарашларини ифодалайди.", дейди IACAD муҳандислик бўлими директори Ал Шайбоний. "3D босма масжид уни одатий йўл билан қуришдан 30 фоизга қимматроқ, чунки у бундай турдаги дунёдаги биринчи масжиддир. Биз ундан 30 йиллик қурилиш кафолатини кутяпмиз.", дея қўшимча қилди у.

Маълум бўлишича, масжид конструкциясини 3D босиб чиқаришнинг ўзи учун таҳминан 4 ой керак бўлади. Бунда соатига икки квадрат метр 3D босиб чиқарилиши учун учта ишчи робот принтер билан ишлайди. Масжиднинг 3D конструкцияси тайёр бўлгач, уни керакли нарсалар билан жиҳозлаш ва безак ишлари учун яна 12 ой сарфланади.

ЎҚИНГ: Google ишчилар сонини камайтирмоқчи

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.