Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди

  •   DiMaX
  •  11249
  •  01.07.2020 14:46

Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди

Раймонд Аббос исмли 38 ёшли блогернинг Instagram ижтимоий тармоғида 2,4 миллиондан ошиқ обуначиси бор. У шу пайтгача ўзини муваффақиятли бинокор-бизнесмен тарзида кўрсатиб, кўпчиликни лақиллатиб келгани аниқланди.

ЎҚИНГ: Instagram’даги ёпиқ профилларни ҳам кўриш йўли топилди!

Раймонд Аббосни куни кеча Дубайда полиция қўлга олишди – уни кибер-фирибгарликда ҳамда «пул ювиш»да айблашмоқда. Гумонланувчи кўпдан бери турли банклар ва катта компанияларнинг фейк сайтларини ясаб, уларнинг мижозлари кредит карталаридан маблағларни ўғирлаб келган.

Хабарга кўра, Аббоснинг уйидан 30 миллион фунт стерлингдан (37 миллион АҚШ долларидан) ошиқ миқдорда нақд пул чиққан. Бугина эмас, сохта бизнесмен ўз ҳовлисида 13 та люкс тоифали автомобил ва кўплаб бошқа қимматбаҳо нарсалар ҳам яшириб қўйган экан.

Тергов ишлари жараёнида Раймонд Аббоснинг телефонлари, компьютерлари ҳамда қаттиқ хотира дискларида салкам 2 миллион нафар қурбонларнинг электрон почта манзиллари мавжудлиги аниқланган. Унинг устидан очилган жиноят иши ҳали давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Селена Гомесни ҳам ортда қолдирган Instagram юлдузи ким бўлди?