Дудл Google’да болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланмоқда

  •   Saroy
  •  1359
  •  01.06.2018 14:27

Дудл Google’да болаларни ҳимоя қилиш  куни нишонланмоқда

Янги Дудл Google болалар кунига бағишланди ва у Халқаро болаларни ҳимоя қилиш  куни, деб аталди.

Мазкур байрамнинг тарихи узоқ 1925 йилга бориб тақалади. Ўша йилнинг 1 июнида Хитойнинг  Сан-Францискодаги консули  америкалик етим болалар учун   Хитойнинг анъанавий Дуань-у цзе байрамини уюштирди. Худди шу куни Женевада болалар ҳаётини яхшилашга бағишланган Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтганди. 1949 йили Парижда Халқаро аёллар демократик федерацияси конгрессининг қарори билан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган янги байрам таъсис этилди. Байрам 1950 йилдан бошлаб ҳар йили   1 июнда нишонланадиган бўлди .

ЎҚИНГ: Google ва LG энг тиниқ VR-дисплейини намойиш этди: ҳар бир кўз учун 18 мегапиксел

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳатто, ўз байроғига ҳам эга. Бокира ва  серҳосил табиат ранги  бўлмиш яшил фонда Ер сайёрасининг белгиси туширилган. Унинг атрофида болалар тасвири акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Тошкентдаги Google конференциясида 200 га яқин ёш IT-мутахассис қатнашди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!