Дунё бўйича энг кўп сотилган 10 смартфон (2020 йилнинг 1-ярми)

  •   DiMaX
  •  3542
  •  05.09.2020 10:30

Дунё бўйича энг кўп сотилган 10 смартфон (2020 йилнинг 1-ярми)

Куни кеча AnTuTu бенчмаркининг август ҳолатига кўра кучли флагманлар рўйхатини, шунингдек, ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон рейтингини чиқарган эдик. Булардан ташқари, Master Lu сервиси умуман ўзгача рейтингни эълон қилган...

ЎҚИНГ: Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

Omdia таҳлил компанияси эса жорий йилнинг биринчи ярмида энг кўп сотилган смартфонлар юзасидан ҳисобот эълон қилди. Унда биринчи ўринни жуда катта фарқ билан iPhone 11 модели эгаллади. У ҳатто ўтган йилги iPhone XR смартфонининг ютуғидан ҳам ошиқ натижа кўрсатди.

Кўриб турганингиздек, йилнинг илк ярмида жаҳонда 37,7 миллионта iPhone 11 сотилган. Бу эса кейинги учта ўринни эгаллаган Samsung Galaxy A51 (11,4 млн), Redmi Note 8 (11 млн) ҳамда Redmi Note 8 Pro (10,2 млн) сотувларининг умумий йиғиндисидан ҳам кўп миқдор!

Умуман, топ-ўнталикнинг нақ ярмини Apple смартфонлари, тўрттасини эса Xiaomi компаниясининг Redmi бренди вакиллари забт этган. Samsung корпорациясининг фақат шу Galaxy A51 модели рўйхатга кирган, бошқа компанияларнинг смартфонларига эса бу ўнталикдан жой етишмаган.

ЎҚИНГ: Galaxy A42 5G анбоксинг видеоси: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бошқаларникидан икки карра қиммат экан!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!