Дунё бўйича энг харидоргир ўнта смартфон (2020 йил 3-чорак)

  •   DiMaX
  •  2658
  •  10.11.2020 17:21

Дунё бўйича энг харидоргир ўнта смартфон (2020 йил 3-чорак)

Canalys таҳлил компанияси жорий йилнинг учинчи кварталидаги энг оммабоп смартфонлар рўйхатини тақдим этди. Ушбу статистика қурилмаларнинг дўконларга еткзиб берилганлиги фактига асосланган.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (45-ҳафта)

Дунё бўйича энг яхши сотилаётган смартфон iPhone 11 экан – учинчи чоракда Apple ушбу моделидан 16 миллиондан ошиқ етказиб берган. Иккинчи ўринни ҳам купертиноликлар вакили эгаллаган – 2020 йилги iPhone SE смартфони ўн миллионтача сотилган.

Кейинги учта ўринни эса Samsung смартфонлари – тегишлича Galaxy A21s, Galaxy A11 ҳамда Galaxy A51 моделлари банд этган.

Энг харидоргир смартфонлар ўнталигида кейинги ўринларни Redmi Note 9 (Redmi 10X 4G), Redmi 9, Galaxy A31, Redmi 9A ҳамда Galaxy A01 Core русумли қурилмалар эгаллаб турибди.

Агарда аниқ моделлар эмас, балки брендлар кесимида қарасак, 2020 йилнинг 3-кварталида энг кўп смартфон сотган компания Samsung бўляпти. Кўриб турганингиздек, кучли ўнталикнинг нақ ярмини унинг вакиллари забт этган. Xiaomi корпорацияси (аниқроғи – унинг арзончи Redmi бренди) вакилларига бу рўйхатда учта ўрин теккан. Apple эса иккита, лекин энг юқори поғоналарни забт этган.

ЎҚИНГ: 150 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Redmi Note 9 ва Note 9 Pro: аниқ тақдимот куни, нарх ва хусусиятлари