Дунё бўйича қайси браузерлар энг оммабоп? (2021 йил апрель)

  •   DiMaX
  •  1262
  •  06.05.2021 08:25

Дунё бўйича қайси браузерлар энг оммабоп? (2021 йил апрель)

Веб-трафик таҳлилига ихтисослашган StatCounter сервиси бутун дунёдаги компьютер браузерлари бўйича 2021 йил апрель ойи ҳисоботини тақдим этди. Шунингдек, унда браузерларнинг барча тур гаджетлардаги оммабоплиги рейтинги ҳам кўрсатилган.

ЎҚИНГ: iPhone ва Android-смартфонлар учун энг зўр браузерлар («Роскачество» рейтинги)

Унга кўра, Google Chrome катта фарқ билан олдинда бўлишдан ташқари, браузерлар бозорида ўз улушини оширишга ҳам эришган. Март ойида компьютер ва ноутбукларда ишлатилган барча браузерларнинг 67,09 фоизи шу дастурга тўғри келган бўлса, апрелда мазкур кўрсаткич 67,55 фоизга етган.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, қолган браузерларнинг бозордаги ҳиссаси анча кам:

  1. Safari – 9,86%
  2. Microsoft Edge – 7,96%
  3. Mozilla Firefox – 7,79%
  4. Opera – 2,65%
  5. Internet Explorer – 1,68%

Таъкидлаш керакки, Microsoft Edge фақатгина 2021 йилнинг март ойида Firefox дастурини қувиб ўтиб, компьютер браузерлари орасида учинчи ўринни эгаллаган эди.

ЎҚИНГ: Махфийлик бўйича энг кучли ва энг ёмон браузерлар рейтинги

Агарда фақат десктоп компьютерлар ва ноутбукларни эмас, балки барча тур гаджетларда (смартфонлар, планшетлар ва консолларда) қўлланишини ҳисобга олсак, браузерларнинг оммабоплик рейтинги ҳозир қуйидагича кўриниш олган:

  1. Google Chrome – 64,47%
  2. Safari – 18,69%
  3. Mozilla Firefox – 3,59%
  4. Microsoft Edge – 3,39%
  5. Samsung Internet – 3,3%
  6. Opera – 2,22%

Дарвоқе, Google Chrome’даги жонга тегувчи билдиришномаларни буткул ўчириб қўйиш усулидан хабарингиз борми?

ЎҚИНГ: Opera ишга чақиряпти: икки ҳафта интернет кавлаб ўтирганга 8000 евро маош!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!