Дунё бўйича симсиз 5G-интернет тезлиги рейтинги: Нью-Йоркда ўта паст...

  •   DiMaX
  •  770
  •  03.02.2021 09:24

Дунё бўйича симсиз 5G-интернет тезлиги рейтинги: Нью-Йоркда ўта паст...

Ўтган йили Bloomberg ўз журналистларини 5G-смартфонлар билан таъминлаб, интернет тезлигини синаб кўриш учун дунёдаги тўртта йирик шаҳарга жўнатган ва натижаларини эълон қилган эди. Энди эса Жанубий Кореянинг янгилик агентлиги – Yonhap бугунги кунда энг тезкор 5G-интернети мавжуд бўлган шаҳарлар рейтингини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!

Мазкур тадқиқот учун iPhone 12 смартфонидан фойдаланилган – унга ўрнатилган Ookla Speedtest иловаси орқали 15 та йирик шаҳарда 5G-интернет тезлиги ўлчанган.

Ортиқча тафсилотларга тўхталиб ўтирмасдан, бевосита рейтингга ўтамиз – у қуйидагича кўриниш олган:

  1. Сеул – 472,28 Мбит/с;
  2. Дубай – 338,53 Мбит/с;
  3. Ар-Риёд – 319,25 Мбит/с;
  4. Сидней – 319,25 Мбит/с;
  5. Хельсинки – 238,5 Мбит/с;
  6. Токио – 193,21 Мбит/с;
  7. Берлин – 163,57 Мбит/с;
  8. Лондон – 161,58 Мбит/с;
  9. Цюрих – 151,91 Мбит/с;
  10. Рим – 150,2 Мбит/с;
  11. Гонконг – 140,75 Мбит/с;
  12. Амстердам – 140,19 Мбит/с;
  13. Мадрид – 133,45 Мбит/с;
  14. Нью-Йорк – 97,33 Мбит/с;
  15. Сингапур – 93,62 Мбит/с.

Симсиз 5G тармоғи орқали интернетга маълумот юклаш (upload) тезлиги бўйича ҳам Сеул етакчилик қилмоқда – 49,09 Мбит/с. Иккинчи ўринда Амстердам (33,39 Мбит/с) бўлса, кучли учликни Цюрих (33,18 Мбит/с) якунлаб берган.

Айтиб ўтиш керакки, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

ЎҚИНГ: Мана, 5G тармоқларининг биринчи ва ҳақиқий хавфи!