Дунё бўйлаб март ойида энг кўп юклаб олинган топ 10 та мобил ўйинлар

Дунё бўйлаб март ойида энг кўп юклаб олинган топ 10 та мобил ўйинлар

Sensor Tower таҳлилчилари 2022 йилнинг март ойида Google Play Store ва App Store иловалар дўконларидан энг кўп юклаб олинган мобил ўйинлар топ ўнталиги рўйхатини эълон қилишди.

Унга кўра, Homa Games томонидан чиқарилган Merge & Fight, ёҳуд Merge Master ўйини 2022 йилнинг март ойида 28,3 миллион ўрнатишлар сони билан дунё бўйлаб энг кўп юклаб олинган мобил ўйин бўлди. Илова Ҳиндистонда энг кўп ўрнатилган бўлиб, у жами юклаб олишлар сонининг тахминан 38 фоизи ташкил қилади.

Garena Free Fire ўтган ойда 25,5 миллион ўрнатиш билан дунё бўйлаб иккинчи энг кўп юклаб олинган мобил ўйин бўлди ва у ўзининг 2021 йил мартдаги ҳолатига нисбатан 41,8 фоизга ўсган. Чиқарилганига 10 йил бўлганига қарамай Subway Surfers ўйини ҳали ҳам топ иловалар қаторидан тушгани йўқ ва у март ойида дунё бўйлаб энг кўп юклаб олинган учинчи, iOS қурилмалари учун App Store дўконидан энг кўп юклаб олинган биринчи илова бўлди.

Глобал мобил ўйинлар бозори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга ўсди. Ўтган ойнинг ўзида App Store ва Google Play Store иловалар дўконларидан жами 4,7 миллиард мобил ўйинлар юклаб олинган. Дунё бўйлаб ўйинларни юклаб олиш бўйича Ҳиндистон мамлакати 761,2 миллион юклаб олишлар сони билан биринчи ўринни олган бўлиб, бу бутун дунё бўйлаб юклаб олишлар сонининг тахминан 16 фоизини ташкил қилади. Юклаб олишлар бўйича иккинчи ўринни Америка Қўшма Штатлари 8,7 фоиз, Бразилия эса 7,6 фоиз билан эгаллаган.

ЎҚИНГ: RedMagic 7 Pro глобал бозорга чиқарилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.