Дунё планшет бозори: энг оммабоп бешта бренд ва учта айпад

  •   DiMaX
  •  488
  •  17.06.2021 12:06

Дунё планшет бозори: энг оммабоп бешта бренд ва учта айпад

Аввалроқ биз Canalys таҳлилий ташкилоти маълумотларига кўра компьютер ва планшетларнинг жорий йил биринчи чорагидаги сотувлари ҳақида хабар берган эдик. Энди эса Counterpoint Research таҳлилчилари планшетлар бозоридаги айни шу даврга оид ҳолат ҳақида ҳисоботини эълон қилди.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0’га ўтувчи 35 хил Honor смартфон ва планшетлари

Унга кўра, 2021 йилнинг биринчи кварталида бутун жаҳон бўйлаб энг кўп планшет сотишга эришган брендлар ва уларнинг мазкур бозордаги ҳиссалари қуйидагича экан:

  1. Apple – 37%
  2. Samsung – 20%
  3. Amazon – 9%
  4. Lenovo – 9%
  5. Huawei – 5%

Қуйидаги диаграммада эса ушбу ҳолатни 2020 йилнинг илк чораги билан таққослаб кўрсатишган:

Кўрганингиздек, Apple ҳамда Samsung ушбу рейтингда ўз ўрнини мустаҳкамлаб олган, Huawei эса бирданига икки поғона пастлаган. Бозорда тенг миқдорда улушга эга бўлган Lenovo ҳамда Amazon ундан юқорига чиқиб олишган.

ЎҚИНГ: HarmonyOS, учталик камера, 29 та антенна, 8 та динамик ва сиғимдор аккумуляторга эга MatePad Pro планшети тақдим этилди

Энг кўп планшет сотган купертинолик корпорация маҳсулотлари орасидан эса учтаси энг оммабоп экан. Мана, уларнинг моделлари ва бозордаги улушлари қуйидагича:

  1. iPad (8-авлод) – 56%
  2. iPad Air (2020) – 19%
  3. iPad Pro – 18%

Эътибор берган бўлсангиз, ҳисобот даврида бутун дунё бўйича сотилган бошқа барча русумлардаги Apple планшетларидан биттагина саккизинчи авлод айпад савдоси юқори экан!

ЎҚИНГ: iOS 15 ҳамда iPadOS 15 тақдим этилди: янгиланувчи iPhone ва iPad’лар рўйхатлари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.