Дунёда биринчи: Huawei Mate 20 смартфонни симсиз қувватлайди

  •   Saroy
  •  723
  •  17.10.2018 10:51

Дунёда биринчи: Huawei Mate 20 смартфонни симсиз қувватлайди

Huawei ўзининг асосий флагмани Mate 20  линейкасини намойиш қилди. Топ телефонларга хос тавсиф, учта камераси борлиги ва жуда қимматлилигидан ташқари, қурилма яна ноодатий функцияга ҳам эга бўлди.  Энди унинг икки томонида ҳам симсиз қувватлаш функцияси ишлайди.

Демак, янги Mate 20 ёрдамида айфон ёки бошқа исталган смартфонларни ҳам қувватлай олса бўлади. Бир қарашда, ушбу функция бефойда туюлади, чунки  Huawei аккумулятори бошқа телефонни фақат озгина қувватлантириб олишга етади. Агар гап-сўзлар рост бўлса, аввал бошда ундан Freebuds 2 симсиз қулоқчинни зарядкалаш кўзда тутилган эди, аммо у режалигича қолиб кетди.

ЎҚИНГ:Huawei Mate 20: тармоқларда янги флагман ҳақида маълумот тарқалди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!