Дунёда ҳозир қайси брендлар ноутбуклари энг оммабоп?

  •   DiMaX
  •  2079
  •  10.07.2020 11:11

Дунёда ҳозир қайси брендлар ноутбуклари энг оммабоп?

Gather таҳлил компанияси 2020 йилнинг иккинчи чораги бўйича жаҳон ноутбук бозори ҳолатини эълон қилди. Унда айтилишича, коронавирус пандемияси туфайли биринчи кварталда лаптоплар савдоси кескин тушиб кетган бўлса, иккинчи чоракда яна кўтарила бошлаган.

ЎҚИНГ: «Ўйинлар ва иш учун идеал» янги RedmiBook расман эълон қилинди

Айтиш керакки, мазкур ҳисоботда айнан харидорларга сотилган эмас, балки ишлаб чиқарувчилар томонидан савдо омборлари ва дўконларга жўнатилган ноутбуклар сони ҳисобга олинган.

Иккинчи чорак якунларига кўра, энг оммабоп ноутбуксоз Lenovo бренди бўлиб, у кетма-кет иккита кварталда етакчилик қилмоқда. Ундан кейин эса бозордаги улуши бўйича кичкинагина фарқ билан HP келяпти, кучли учликни улардан арча орқада қолган Dell якунламоқда.

Якунига етган чоракда шу олтитасидан бошқа ноутбуксозларнинг савдолари сезиларли даражада пасайиб кетган. Жиддий ўсиш эса HP, Acer ҳамда ASUS компанияларида кузатилади. Агарда шу тенденция жорий кварталда ҳам сақланиб қолса, Lenovo етакчиликни HP’га олдириб қўйиши аниқ.

ЎҚИНГ: Мактаб ўқувчиларига текинга ноутбуклар берилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!